Нурбой Жабборов: Ўткан кунлардан Ялдо тунигача
- ISBN
- 9789910859434
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- А6
- Тип обложки
- Твердая
Описание товара
Нурбой Жабборов: «Ўткан кунлардан Ялдо тунигача»
«Ўткан кунлардан Ялдо тунигача» — адабиётшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Нурбой Жабборовнинг Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» ва Хайриддин Султоннинг «Ялдо кечаси» тарихий романлари таҳлилига бағишланган илмий-маърифий монографиясидир.
Китобда «Ўткан кунлар» романида акс этган миллий руҳ, миллат ахлоқи, эътиқоди ва иродаси, шунингдек, «Ялдо кечаси» асарининг «Ўткан кунлар» билан мазмуний ва маънавий боғлиқлиги чуқур таҳлил қилинади. Муаллиф икки асар орқали халқимизнинг мураккаб тарихий кечмиши, мустамлака даври, жадидлар кураши ва миллий озодлик ғояларини ёритиб беради.
Монография, айниқса, ўзбек адабиёти, Абдулла Қодирий ижоди, миллий руҳ ва тарихий романларга қизиқадиган китобхонлар учун қимматли манбадир. Асар орқали нафақат икки буюк романнинг мазмун-моҳиятини чуқурроқ англаш, балки она тилимизнинг бойлиги ва бадиий имкониятларини ҳам кашф этиш мумкин.
📚 «Ўткан кунлар» ва «Ялдо кечаси»ни янада теранроқ англашни истаган адабиёт ихлосмандлари учун мазмунли ва қимматли нашр.
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Нурбой Жабборов: Ўткан кунлардан Ялдо тунигача
