Мурод Муҳаммад Дўст: Лолазор
- ISBN
- 978-9943-8727-9-0
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Твердая
Описание товара
Мурод Муҳаммад Дўстнинг «Лолазор» романи узоқ йиллардан буён кенг китобхонлар диққат-эътиборини ўзига жалб қилиб келаётган асарлардан бири саналади. Роман воқеалари муаллиф ва асар қаҳрамони Саидқул Мардон тилидан баён қилинади. Хўш, Саидқул Мардон ким? У асардаги ягона ғолиб шахсми ёки даврнинг қурбони? Ёзувчи ушбу образни характер даражасига кўтаришда асосий эътиборни инсон ва жамият масаласига қаратади. Муаллиф турли тоифага мансуб, жамиятда турли мавқега эга шахсларни ёнма-ён тасвирлайди. Натижада Саидқул Мардон характерининг қирралари қабариб кўрина бошлайди. Унинг инсоний фазилатлари, жумладан, одамларга ишонувчанлиги, уларга нисбатан алоҳида меҳри, ҳурмати бошқалар томонидан муносиб эъзозланмаслиги ҳаётий лавҳаларда очиб берилади. Роман хилма-хил эътиқоддаги кишилар муносабатини ифода этиши жиҳатидан ҳам алоҳида ажралиб туради. Фикримизча, романда ёзувчи одамларни икки тоифага ажратишни мақсад қилади. Биринчи тоифадагилар - ҳаёти давомида ҳалолликни, виждони олдида покликни байроқ қилиб кўтарган кишилар. Иккинчи тоифадагилар - қалб, виждон амрига эмас, балки вазият, турмуш шароитидан келиб чиқиб иш кўрувчилар.
Характеристики
| ISBN |
978-9943-8727-9-0 |
| Материал переплета |
Бумажный |
| Формат бумаги |
A5 |
| Тип обложки |
Твердая |
| Количество страниц |
672 |
| Страна происхождения |
Узбекистан |
| Год издания |
2023 |
| Издательство |
Бошқа нашриётлар
|
| Надпись |
Латиница
|
| Язык |
Узбекский
|
| Поверхность страниц |
Матовые |
| Автор |
Мурод Муҳаммад Дўст |
Отзывы
Оставьте отзыв о товаре первым
Мурод Муҳаммад Дўст: Лолазор
