Миллий қадриятлар атласи: Атлас национальных ценностей (O'zb-Рус-Eng)
- ISBN
- 9789943045330
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- А4
- Тип обложки
- Твердая
499 000 сум
419 000 сум
Выгода 80 000 сум
Артикул:
T99528
✔ Артикул Скопировано
Наличие:
● Осталось 2 шт
Проголосуйте:
Описание товара
Муайян халқнинг ўзлиги, миллийлиги, ўзига хослиги, бетакрорлиги, тарихи ва анъаналари унинг миллий қадриятларида акс этади. Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги “Миллий қадриятлар атласи” тайёрланиб, чоп этилди.
“Миллий қадриятлар атласи”да Ўзбекистон ҳудудида шаклланган миллий қадриятлар, маънавий-маърифий мерос ва уларнинг тарихий илдизлари кенг ва тизимли тарзда ёритилган.
Ўзбекистон инсоният тамаддуни ривожида муҳим ўрин тутган қадимий макон сифатида талқин этилиб, Сирдарё ва Амударё ҳавзаларида вужудга келган ўтроқ ҳаёт, деҳқончилик маданияти ва мўътадил иқлим миллий тафаккур ҳамда қадриятлар шаклланишига кучли таъсир кўрсатган. Буюк Ипак йўли орқали турли маданиятлар, илмий ва маънавий ютуқларнинг ўзаро алмашуви бағрикенглик, очиқлик ва инсонпарварлик фазилатларини мустаҳкамлагани таъкидланади.
Китобда зардуштийлик, буддавийлик ва ислом таълимотларининг уйғунлашуви, диний ва дунёвий қарашларнинг ўзаро бойитувчи хусусияти натижасида Марказий Осиёда юксак илмий-маданий муҳит шакллангани кўрсатиб берилади.
“Авесто” маданияти, қадимги туркий битиклар, халқ оғзаки ижоди намуналари, шунингдек, алломалар мероси миллий қадриятларнинг асосий манбалари сифатида таҳлил қилинади. Амир Темур ва темурийлар даврида илм-фан, маданият ва ислом қадриятларининг юксалиши алоҳида эътироф этилади.
Шунингдек, миллат ва миллий қадриятлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, уларнинг этник макон, тил, тарихий хотира ва генофонд билан чамбарчас алоқадорлиги очиб берилади.
Ўзбек халқига хос урф-одатлар, оила ва жамиятдаги ахлоқий меъёрлар миллий қадриятларнинг амалий ифодаси сифатида талқин қилинади.
Умуман олганда, ушбу китоб-албом миллий қадриятларнинг тарихий узвийлиги, ворисийлиги ва бугунги жамият тараққиётидаги аҳамиятини ёритишга хизмат қилади.
Характеристики
| ISBN |
9789943045330 |
| Материал переплета |
Бумажный |
| Формат бумаги |
А4 |
| Тип обложки |
Твердая |
| Количество страниц |
352 |
| Страна происхождения |
Узбекистан |
| Год издания |
2026 |
| Издательство |
Ma'naviyat |
| Надпись |
Кириллица / латиница |
| Язык |
Узб/Рус/Англ |
| Поверхность страниц |
глянцевые |
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Миллий қадриятлар атласи: Атлас национальных ценностей (O'zb-Рус-Eng)
499 000 сум
419 000 сум
139 700 сум x 3 мес
