Служба поддержки
Вы изучаете Лев Толстой: Тирилиш (Олтин Қалам), но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
Қўлингиздаги ушбу китоб рус адиби Лев Толстой каламига мансуб "Воскресение" романининг Холида Аҳророва томонидан "Тирилиш" номи остида таржима килинган кўринишидир.
Шуни билингки, бадиий асарни таржима килиш (айникса, туркий тилларга мансуб бўлмаган тилдан таржима қилиш) шу асарни қайтадан ёзиш билан тенг кийинчиликка эга. Шу тилдаги ибораларни сўзларни, жумлаларни ёки мақол ва маталларни маромига етказиб таржима қилиш жуда мушкул иш ҳисобланади. Чунки бунда таржимондан бевосита энг камида иккита хорижий тилни мукаммал билиш, шунингдек, ўша тил эгалари - халкнинг турмуш-тарзи, этнографиясини, маданиятини мукаммал билиш талаб этилади. Шунинг учун Холида Ахророва ҳам доимо халкимизнинг, айникса, ўкувчи ёшларимизнинг таҳсин-у ташаккурига сазовор бўлган. Биз ҳам шулар каторида таржимон - Холида Ахроровадан ушбу хизматлари учун бехад хурсандмиз!
"Тирилиш" асари- жаҳон адабиётининг ўлмас дурдоналаридан бири ҳисобланади!
Ушбу асар хаётда бўлиб ўтган оддий вокеа - бир суд жараёни асосида яратилган бу асарда адиб ижтимоий адолацизликка асосланган жамиятнинг ички, маънавий асосларини очиб ташлайди.
Асарни ўқиш давомида бирор жойда мантиқсизликка дуч келмайсиз. Асарнинг асосий қаҳрамонлари Нехлюдов, Маслова ва иккинчи даражали кахрамонлар орқали ҳам жуда катта мазмун яратади.
Ушбу китоб илк бор ўзбек тилида 1980-йилда чоп этилган. Бу даврдаги нашрида айрим сўз ва жумлаларнинг маъноси изохланмаган ёки русча сузлар, ёки байналмилал жумлалар оркали берилган эди. Бу холат билан биз таржимонларни ёки ўша давр нашриёти ходимларини камситиш фикридан йирокмиз. Факат ҳозирги давр китобхонларининг ва илтимосларига таржимасига қўшимча иктибослар киритилди ва асар ҳозирги ўзбек адабий тилининг имло қоидалари асосида қайта таҳрирланди.
Лев Толстой: Тирилиш (Олтин Қалам)
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish