Комил Синдаров: Тазарру (Терговчи)
- ISBN
- 9789910708671
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Твердая
Описание товара
Қизиқарли ва долзарб мавзуларда кўпсонли китоблар ёзадиган хорижлик адиблар ижоди билан танишганимизда: «Шунча асарни ёзишга қандай вақт топаркан-а?!» деган ҳайратомуз савол онгимизга ўрнашади. Ана шундай сермаҳсул ижодкор юртдошимиз Комил Синдоров қаламига мансуб детектив асарлар ҳам мутолаа ихлосмандларининг қалбидан ўрин эгаллаб келмоқда.
Қўлингиздаги мазкур янги китоб - «Тазарру» «Терговчи» сериясида нашр этилган асарларнинг мантиқий давоми, саноқ бўйича ўн бешинчиси ҳисобланади.
Асарда бир мураккаб қотиллик жиноятини фош этиш воқеаларини тасвирлаш асносида ёзувчи жамиятимиздаги қатор маънавий масалаларга ҳам ўқувчи диққат-этиборини қаратади, Ватанга муҳаббат, виждон уйғоқлиги, ҳалоллик фазилатларининг жамият ҳаётида, юрт равнақида нечоғли аҳамиятли эканига урғу беради. Мутолаа жараёнида ўз касбининг фидойилари - қилни қирқ ёриб, нина билан қудуқ қазиган мисол жиноят изидан изма-из тушган бир гуруҳ, ходимларнинг машаққатли меҳнати залворини бирга бошдан кечиргандек бўласиз.
Азиз китобхон, сиз мазкур асарнинг нечанчи саҳифасида жиноятчини тўғри тусмоллай оларкансиз, бир синаб кўрмайсизми? «Тазарру» билан мароқли ва ҳаяжонли мутолаа онларини ўтказасиз, деган умиддамиз!
Характеристики
| ISBN |
9789910708671 |
| Материал переплета |
Бумажный |
| Формат бумаги |
A5 |
| Тип обложки |
Твердая |
| Количество страниц |
304 |
| Страна происхождения |
Узбекистан |
| Год издания |
2025 |
| Издательство |
Янги Аср Авлоди
|
| Надпись |
Кириллица |
| Язык |
Узбекский |
| Поверхность страниц |
глянцевые |
| Автор |
Комил Синдаров |
Отзывы
Оставьте отзыв о товаре первым
Комил Синдаров: Тазарру (Терговчи)
