Шуҳрат: Олтин Зангламас (Қалдирғоч)
Описание товара
"Олтин Зангламас" романида 30 йиллар ва урушдан кейинги даврда мудҳиш қатағонларга дучор этилган ҳалол, имон-эътиқодли кишиларнинг фожиали қисматини жасорат билан бадиий тасвир этилган. Асарнинг бош қаҳрамони Содиқ исмли ҳалол, виждонли тўғрисўз ўқитувчи. У мактаб директори сифатида жуда фаол , аммо ўз атрофидагиларга нисбатан талабчан, қаттиққўл. Унинг ана шу хусусиятлари мактабдош айрим дангаса, хулқи бузуқ, савияси паст ходимларга ёқмайди. Атрофда ҳеч сабабсиз "қама-қама"лар авж олган вазият бундайларга жуда қўл келади ва улар софдил Содиқни ҳам "чақув" билан қаматишга муваффақ бўлишади. Асардаги салбий қаҳрамонлар Мирсалим, Шукуров ("қалдирғочни Маккаи мукаррамадан келган деган, талоқ ҳақида одобсиз латифа айтган, очилган хотин-қизларни таҳқирлаган, йигирмата хотиннинг ақли бир товуқникича йўқ деган, бир аёлнинг ғийбати қирқта эшакка юк бўлади" деган қаҳрамон), Чуханов (сохта, мутаҳҳам, разил, инсофсиз терговчи)лардир.
Китоб ҳақида маълумотлар:
Чоп этилган нашриёти: "Қалдирғоч нашриёти"
Чоп этилган йили: 2018
Муқоваси: Қаттиқ
Бетлари сони: 424
Отзывы
Оставьте отзыв о товаре первым
Рекомендуем
Шуҳрат: Олтин Зангламас (Қалдирғоч)
Известные бренды