Сергей Поварнин: Китобни қандай ўқиш керак?
- ISBN
- 9789910099991
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
Описание товара
Сергей Поварнин, “Китобни қандай ўқиш керак?”
Китоб ўқишнинг ўзи етарлими? Ёки ҳар қандай китобни самарали ва онгли ўқишнинг ҳам ўз санъати борми?
Рус файласуфи Сергей Поварниннинг мутолаа маданиятига бағишланган машҳур асари — “Китобни қандай ўқиш керак” сентябр ойида илк бор ўзбек тилида нашр этилади.
Бу китоб шунчаки кўпроқ китоб ўқишга эмас, балки китобни тушуниш, таҳлил қилиш, муҳим фикрларни ажратиш ва ўқилган билимни амалиётга татбиқ этиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади. Унда фаол мутолаа усуллари, конспект тузиш, мураккаб матнлар билан ишлаш, китобга танқидий ва таҳлилий ёндашиш бўйича бугун ҳам долзарблигини йўқотмаган тавсиялар жамланган.
Мазкур нашрнинг яна бир муҳим жиҳати шуки, китоб педагог-тадқиқотчи Комил Жалилов тайёрлаган изоҳлар, шарҳлар ва кўргазмали жадваллар билан бойитилган. Бу қўшимчалар асарни замонавий ўқувчи учун янада тушунарли ва амалий қўлланмага айлантиради.
Китоб талабалар, педагоглар ва ўз устида мунтазам ишлайдиган ҳар бир инсон учун мўлжалланган.
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Сергей Поварнин: Китобни қандай ўқиш керак?
