Жим Лоулесс: Қўрқув ортидаги куч
- ISBN
- 978-9910-8386-1-3
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Твердая
Описание товара
«Ҳатто ўйлаб ҳам кўрма! Ҳали вақти эмас! Ҳеч нарса чиқмайди! Сенинг қўлингдан келмайди! Уддалай олмайсан!»
Бу каби фикрлар — қўрқувларимизнинг овози. Улар бизга ҳақиқий ҳаётда яшашга, имкониятлардан фойдаланишга ва олдинга қадам ташлашга халал беради.
Таникли бизнес-мураббий ва мотивацион спикер Жим Лоулесс бундай қўрқувларни «йўлбарслар» деб атайди. У қўрқувни енгишга ёрдам берадиган аниқ қоидалар тизимини ишлаб чиққан ва уларни ўз ҳаётида амалда синаб кўрган.
Лоулесснинг 10 та қоидаси ҳаётингизда муҳим қарорлар қабул қилишда, қийин пайтларда ва ўзингизга ишончни йўқотган дақиқаларда беқиёс ёрдам беради. Ушбу қоидалар сизга қуйидагиларни ўргатади:
— нуфузли инсонларга ёрдам сўраб мурожаат қилишни;
— сизга салбий муносабатда бўлган одамлар билан ҳам мулоқот ўрнатишни;
— ўз ишингизга ақлли ва истеъдодли профессионалларни жалб қилишни;
— жамоат олдидаги муваффақиятсизлик ёки молиявий йўқотишлардан қўрқмасликни;
— энг қийин вазиятларда ҳам мотивацияни сақлаб қолишни.
Айнан шу ўнта қоида туфайли Жим Лоулесс ўз «йўлбарсларини» бўйсундирди. У аквалангсиз сув тубига шўнғиш бўйича рекорд ўрнатди, қисқа муддат ичида жокей касбини эгаллади ва Европанинг энг машҳур коучларидан бирига айланди. Унинг мижозлари орасида Apple, British Telecom, Barclays Bank ҳамда Англиянинг миллий соғлиқни сақлаш хизмати бор.
Бу китоб руҳлантиради, илҳом бағишлайди ва ҳаракатга чорлайди.
Отзывы
Цена книги 75 000 .бесплатная доставка написано. Но курьер 105 000 просил. Почему так?
Жим Лоулесс: Қўрқув ортидаги куч
