Илҳом ва ирода тўплами
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Издательство
- Asaxiy Books
- Надпись
- Кириллица / латиница
Описание товара
Мей Маск: Режали аёл. Бахтли ҳаёт қоидалари (юмшоқ муқова)
Ушбу китобда машҳур миллиардер Илон Маскнинг онаси Мей Маск ўзининг мураккаб, лекин мазмунли ҳаёти тўғрисида сўзлайди. Асарни ўқиб, Мей Маск нақадар мустақил ва жасур аёл эканидан ҳайратланасиз. У ўзининг бой ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб, гўзаллик, соғлик, бахт ва фарзанд тарбияси сирларини биз билан баҳам кўради. Бой касбий ва ҳаётий тажрибага эга Мей Маск нафақат аёллар, балки эркаклар учун ҳам муваффақиятли инсон намунасидир. Унинг ҳикояси бизни тўкис ва эркин яшашга, дунё кўришга ҳамда мудом янги имкониятлар излашга илҳомлантиради. Эҳтимол, турмушимиздаги айрим тўсиқларни енгишда, зерикарли бир хилликдан халос қилишда Мей Маскнинг тажрибаси асқатар...
Мишел Обама: Менинг ҳикоям
Дунёнинг энг нуфузли аёлларидан бири - АҚШнинг илк афроамерикалик биринчи хоними Мишел Обама бу китобда ўз ҳаётининг энг самимий, инсоний ва илҳомлантирувчи дақиқалари билан ўртоқлашади. "Менинг ҳикоям" - бу кучли аёл қандай шакллангани, қандай қарорлар ортидан бугунги даражасига етгани, қандай орзулар учун курашгани ҳақидаги чуқур, ҳаётий ва илҳомлантирувчи ҳикоя ҳисобланади.
Тара Вестовер: Талаба
Тара ажабтовур муҳитда улғайган. Дадаси мормон эътиқодига содиқ, динни ҳамма нарсадан устун кўрувчи одам. Онаси эса доялик қилиб, гиёҳлардан дамламалар тайёрлаш билан шуғулланади ва ҳар қандай касалликни, ҳатто саратонни ҳам дори-дармонларсиз даволай олишини даъво қилади. Тара оиладаги бошқа фарзандлар каби ташқи дунёдан иҳоталаб қўйилган, давлат мактабида ўқимаган ва фақат ота-онасининг раъйига кўра тарбия топган. Лекин унда, акаси Тайлернинг беқиёс хизмати билан, таълимга нисбатан қизиқиш уйғонади ва шу нарса унинг ҳаётини буткул ўзгартириб юборади.
Характеристики
| Материал переплета |
Бумажный |
| Формат бумаги |
A5
|
| Издательство |
Asaxiy Books
|
| Надпись |
Кириллица / латиница |
| Язык |
Узбекский
|
| Поверхность страниц |
Матовые |
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Илҳом ва ирода тўплами
