Хайвонот оламида АЛИФБО
- ISBN
- 978-9910-8815-6-5
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Твердая
Описание товара
Ҳар бир болажон ҳаётидаги илк китоб бу - Алифбо. Болалар жуда қизиқадиган ва яқиндан билишни хоҳлайдиган хилқат эса, шубҳасиз ҳайвонот олами ҳисобланади.

Болалар учун махсус тайёрланган ушбу китоб эса икки қизиқишни бир жойга жамлайди. “Ҳайвонот оламида Алифбо” китоби нафақат ҳарфларни ўргатади, балки болангизни ҳайвонот оламига ҳам етаклайди. Ранг-баранг саҳифалар ва болалар учун мўлжалланган чиройли иллюстрациялар болажонни эътиборини жалб қилади. Китобнинг ўзбек, инглиз ва рус тилларида берилиши эса фарзандингизнинг полиглотлик сари дастлабки қадамларига пойдевор бўлади.

Китобнинг ҳар бир саҳифаси юқори сифатли бўлиб, кичик ёшдаги болалар учун хавфсиз материаллардан чоп этилган. Ранглар болалар психологиясига мос танланган, тасвирлар эса осон ўрганишга ва йодда сақлашга мосланган. Китобнинг ҳар бир бетида ҳарф, ушбу ҳарф билан бошланувчи ҳайвон номи ва унинг инглиз ҳамда рус тилларидаги таржимасини кўриш мумкин.

Мазкур Алифбо боғча ёшидаги болалар ва бошланғич синф ўқувчилари учун жуда мос бўлиб, ўйин ва ўрганишни бирлаштиради. Болажонлар учун нафақат фойдали, балки завқли ҳамроҳ бўладиган бу китоб унинг билим олишга бўлган қизиқишини орттиради, эшитиш, кўриш ва тил ўрганиш кўникмаларини ривожлантиради.

Кичкинтой учун энг яхши китобни танланг - сифатли, чиройли ва фойдали Алифбо билан уни хурсанд қилинг!
Характеристики
| ISBN |
978-9910-8815-6-5 |
| Материал переплета |
Бумажный |
| Формат бумаги |
A5
|
| Тип обложки |
Твердая
|
| Количество страниц |
35 |
| Страна происхождения |
Узбекистан |
| Год издания |
2025 |
| Издательство |
Asaxiy Books |
| Надпись |
Кириллица / латиница |
| Язык |
Узб/Рус/Англ
|
| Поверхность страниц |
глянцевые |
Отзывы
Оставьте отзыв о товаре первым
Хайвонот оламида АЛИФБО
