Ҳар бир ўзбек ўқиши шарт бўлган 10 та асар тўплами
Ушбу тўплам ўзбек адабиётининг энг сара намуналарини жамлаган бўлиб, унда миллий тафаккур, тарих, маънавият ва инсоний қадриятлар ўз аксини топган. Абдулла Қодирийнинг тарихий романларидан тортиб, Ўткир Ҳошимов, Тўғай Мурод, Чўлпон, Саид Аҳмад ва бошқа атоқли адибларнинг асарларигача бўлган ушбу китоблар ўқувчини ўзликни англаш, ҳаётни чуқурроқ тушуниш ва бадиий дидни юксалтиришга чорлайди.
Тўпламдан жой олган ҳар бир асар ўзбек адабиётининг дурдонаси бўлиб, ёшлар, талабалар ва китобсеварлар учун бебаҳо маънавий хазина ҳисобланади. Агар сиз ўзбек адабиётини яхшироқ танимоқчи бўлсангиз, мазкур 10 та китоб айни муддаодир.
Тўпламга кирган асарлар:
- Меҳробдан чаён — Абдулла Қодирий
- Ўткан кунлар — Абдулла Қодирий
- Сариқ девни миниб — Худойберди Тўхтабоев
- Юлдузлар мангу ёнади — Тўғай Мурод
- Қўрқма — Жавлон Жовлиев
- Икки эшик ораси — Ўткир Ҳошимов
- Одам бўлиш қийин — Ўлмас Умарбеков
- Кеча ва кундуз — Чўлпон
- Уфқ — Саид Аҳмад
- Лолазор — Мурод Муҳаммад Дўст