Фёдор Достоевский: Тоғамнинг ғалати туши
- ISBN
- 9789910822834
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
Описание товара
Dostoyevsky (1821–1881) қаламига мансуб ушбу асар “Қиёфадош” қиссаси рус адабиётида психологик таҳлилга асосланган илк асарлардан бири бўлиб, инсон онгидаги мураккабликларни, “мен” муаммосини ва руҳият мавзусини марказга қўяди. Асар Петербургда яшовчи давлат ходими — Яков Петрович Голядкин ҳаёти орқали инсоннинг ички дунёсидаги изтироб, ўзлигини йўқотиш, ёлғизлик ва жамиятдаги четлатилганлик каби муаммоларни ёритади.
Воқеалар ривожи ҳақиқат ва хаёлот чегарасида мувозанатлашган, маҳорат билан яратилган образларни ва, Белинский таъбири билан айтганда, “ҳайратланарли руҳий кечинмалар”ни акс эттиради.
Асарда Голядкиннинг ҳаёти тинч бошланади, аммо у куни келиб ўзининг иккинчи “мен”ини — унга жисман жуда ўхшаш, аммо табиати, ижтимоий салоҳияти ва феъл-атвори билан кескин фарқ қиладиган инсонни учратади. Бу “қиёфадош” қаҳрамон ҳаётига бостириб киради, унинг ўрнини эгаллашга ҳаракат қилади, шахсий, ижтимоий ва руҳий барқарорлигига таҳдид солади.
Асар воқеалари орқали Достоевский ўқувчини Голядкиннинг онгига, унинг ички тортишувларига чорлайди. Бу икки қиёфа ҳақиқий шахсларми ёки фақат қаҳрамоннинг хаёлотининг маҳсулими — буни англаш қийин.
Бу қиёфадошлик орқали муаллиф инсон руҳиятидаги икки тараф — итоаткор ва исёнкор, заиф ва кучли, камтарлик ва манманлик — ўртасидаги зиддиятни фош этади.
Асарнинг бугунги кун учун аҳамияти шундаки, унда нафақат маълум бир инсонга хос руҳий муаммолар ёритилган, балки инсон ва жамият муносабатлари, шахснинг ўз ўрнини топа олмаслиги ва шу сабабли руҳан емирилиши фалсафий ёндашув билан кўрсатилган.
Характеристики
| ISBN |
9789910822834 |
| Материал переплета |
Бумажный |
| Формат бумаги |
A5 |
| Тип обложки |
Мягкая |
| Количество страниц |
192 |
| Страна происхождения |
Узбекистан |
| Год издания |
2025 |
| Издательство |
Oltin qalam |
| Надпись |
Латиница
|
| Язык |
Узбекский
|
| Поверхность страниц |
Матовые |
| Автор |
Фёдор Достоевский
|
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Фёдор Достоевский: Тоғамнинг ғалати туши
