Эркин Воҳидов: Қизиқувчан Матмуса, Нидо
- ISBN
- 9789943223431
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
- Количество страниц
- 112
Описание товара
Эркин Воҳидов - ўзбек шоири ва жамоат арбоби. Замонавий ўзбек адабиётининг ёрқин намоёндаларидан бири. Шоирни ғазал жанрининг чинакам давомчиси десак, муболаға бўлмайди. Ватанга, унинг чексиз кенглигига муҳаббат, она диёрнинг порлоқ келажагига ишонч Эркин Воҳидов ижодининг энг муҳим жиҳати бўлиб қолади.
Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган ватандошларимиз хотирасига бағишланган асарлар адабиётимизда салмоқли ўрин эгаллайди. Аммо, бу асарлар орасида устоз Эркин Воҳидовнинг “Нидо” достони самимий эҳтироси ва кучли руҳий таъсири билан алоҳида ажралиб туради.
"Дониш қишлоқ ҳангомалари"даги Матмуса образи орқали ўзбек адабиётини яна бир юмористик қаҳрамон билан бойитган шоир ўқувчига ҳазил орқали аччиқ ҳақиқатларни сўзлайди. Содда ва гўл Матмуса гоҳ деҳқон, гоҳ сотувчи, яна бир ўринда қўшиқчи-ю, бошқа ўринда амалдор қиёфасида гавдаланади. Барчасида ўзининг ношудлигини фазилат деб кўрсатади. Шоир Матмуса образи орқали жамиятда учрайдиган бу каби ҳолатларни ҳажвий тасвирлар экан, ўқувчини огоҳликка чорлайди.
Отзывы
Оставьте отзыв о товаре первым
Эркин Воҳидов: Қизиқувчан Матмуса, Нидо
