Эрих Мария Ремарк: Қора ҳайкал
- ISBN
- 978-9943-7253-2-4
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Твердая
Описание товара
Таржимон Саодат Абдураҳмонова
Атоқли немис адиби Эрих Мария Ремарк аллақачон ўзбек адабиётсеварларининг ҳам севимли ёзувчисига айланиб улгурган. Зеро, баттол урушнинг оловли ўчоғидан эсон-омон чиққан адиб ўз асарларида меҳр-муҳаббат ҳар қандай оғир жароҳатларни ҳам даволай олишини исботлади, уруш сабаб маънан ва руҳан шикастланган авлод қисматини қаламга олди, ёвузликни қоралаб келди. Хусусан, "Қора ҳайкал" романида ҳам икки жаҳон оралиғидаги оғир даврни, кишиларнинг аянчли тақдирини ёрқин бўёқларда тасвирлайди.
Асар бош қаҳрамони - қабртош ёдгорликлари тайёрлаш билан шуғулланувчи фирма ходими Людвиг Бодмер инсон мавжудлигининг моҳияти нимада, деган саволга жавоб излайди. Бу жавобни топиш осон эмас. Бир урушни кўрган ва иккинчисининг остонасида турган давр одами учун эса бунинг машаққати икки ҳисса ортади.
Acap кенг китобхонлар аудиториясига мўлжалланган.
Отзывы
Оставьте отзыв о товаре первым
Эрих Мария Ремарк: Қора ҳайкал
