Дилсора Комил Фозилова: Сени узоқ кутдим
- ISBN
- 978-9910-9761-0-0
- Формат бумаги
- А6
- Тип обложки
- Твердая
- Количество страниц
- 256
Описание товара
Аёл қалби сирларга тўла, аёл донишмандлиги, аёл садоқати ҳайратланарли. Дилсора Комил шеърлари қалби нафис Аёл сиймосининг сўзлардаги ифшоси.
Қўлингизда шоиранинг навбатдаги тўплами. Шу чоққача шеър ошуфталари унинг «Нурли кечалар», «Топмадим сайёди дил», «Қоядаги қиз» каби китоблари билан таниш. Ушбу саҳифаларда эса унинг сўнгги йилларда ёзган янги битиклари жамланди.
Шоира ҳаётни севади, ҳаётнинг маъноси ишқ ва одамийликдан иборатлигини тушунади. У аёл қалбини, аёл қудратини ўзи кўрган тажрибалар ва олган илмлар асосида англатишга интилади. Унинг ёзганлари ўз ҳаётининг таржимаси эканлигини синчков китобхон дарҳол тушунади. Шеърларда фақат Дилеора Комилга хос шиддат, майинлик, ҳикмат ва фалсафа уфуриб туради:
Отзывы
Оставьте отзыв о товаре первым
Дилсора Комил Фозилова: Сени узоқ кутдим
