Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва "Адабиёт" нашриёти тақдим этади!
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан анъанавий тарзда ўтказиладиган Зомин семинари иштирокчилари орасида адабиёт остонасига қадам қўяётган умидли, истеъдодли ёш ижодкорлар талайгина. Уларнинг орасида ўз ижоди билан устозлар эътирофига сазовор бўлиб, Уюшманинг “Биринчи китобим” лойиҳасига тавсия этилган ёшлар ижоди юксак ишонч ва катта умидлар билан сиз муштарийларнинг ҳукмингизга ҳавола этилмоқда.
Китоб орқали ёш муаллифнинг кўнгил битикларини кўриб, унинг ижод булоғидан баҳраманд бўлишингизни истаймиз.