Алишер Навоий (1441-1501) буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби. Тўлиқ исм-шарифи- Низомиддин Мир Алишер. Ўзбек ва форсий тилларда ижод қилган. Отаси Ғиёсиддин Кичкина вафотидан сўнг Алишерни темурий ҳукмдор Абулқосим Бобур ўз қарамоғига олади. Алишер Навоий темурийзодалар, хусусан, бўлажак подшоҳ Ҳусайн Бойқаро билан бирга тарбияланган.
У араб, форс ва турк тилларини мукаммал эгаллаган. Ёшлигидан темурийларга хизмат қилган ва Султон Ҳусайн Бойқаронинг маслаҳатчиси бўлган.
Навоийнинг энг муҳим асарларидан бири "Хамсаъдир. Бу асар Низомийнинг шу номдаги асарига назира сифатида ёзилган бўлиб, турк адабиётида жуда катта ўрин эгаллайди Наволй, шунингдек, ўз даврининг муҳим шахсларига бағишланган (биографик) "Мажолис ун-нафоис номли асар ёзган. "Муҳокаматул луғатайнъ эса турк тили билан форс тилини қиёслаган ва турк тилининг устунлигини исботлаган муҳим асардир. Ўзбек адабиётининг шаклланишида Алишер Навоийнинг хизмати беқиёсдир.
Алишер Навоий 1501-йил 3-январда вафот этган. Уни дафн этиш чоғида майдалаб ёмғир ёғиб турган экан. Бу ҳолатни тарихчи Хондамир Ҳатто табиат ҳам мотам. тутди, дея таърифлаган.