Акром Малик: Ҳалқа (қаттиқ муқова)
- ISBN
- 978-9943-8415-4-3
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Твердая
- Количество страниц
- 528
Описание товара
Ушбу китоб ҳали чоп этилмасидан аввал юз минглаб мухлислар қалбини забт этди. Машҳур сухандонлар томонидан ўқиб эшиттирилди. Расман нашрдан чиқмай туриб қўлма-қўл бўлди. Чунки унда Ўзбек адабиётида нисбатан янги бўлган мавзуларга мурожаат қилинган. Мустақиллик даври адабий-бадиий тафаккуридаги янгиланишни ушбу асар мисолида кўриш мумкин. Мазкур тўртинчи нашр ҳам фикримизни тасдиқлайди.
Воқеалар ўзига хос йўналишга эга, муаллифнинг услуби равон, турли қаҳрамонлар, турфа қисматлар ўқирманни мутаассир қилади, фарқли жуғрофий ҳудудларга мансуб инсонлар дарди бир нуқтада туташади. Ҳар бир ифода ва тасвир Сизни инсонийликка ошно чорлайди. Одамлар дарди ва ғамини ҳис қилишга ундайди. Ушбу китоб орқали Сиз Ҳинд уммони ва Ҳинд ўлкасига, Ғарб юртларига, Покистон, Туркистон, Хитой, АҚШ, Туркия, Шомга ғойибона саёҳат қиласиз.
Умид қиламизки, «Ҳалқа» китоби Сизнинг доимий ҳамроҳингизга айланади, қалбингиздан чуқур ўрин олади.
Отзывы
Оставьте отзыв о товаре первым
Акром Малик: Ҳалқа (қаттиқ муқова)
