Гулнора Абдураҳмонова: Инсон ресурсларини бошқариш
Рассрочка платежа
Описание товара
Инсон ресурсларини бошқариш китобининг янги иккинчи нашри инсон ресурсларини бошқаришнинг гандай амалга оширилишини тушунтиришга қаратилган. Сиз қандай лавозим ёки мартабага интилишингиздан қатъи назар, инсон ресурсларини бошқариш амалиётини тушунишингиз, фаолият юритаётган ташкилотингиз ва шахсий муваффақиятингизни таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга.
Инсон ресурсларини бошқаришда иш ўринларини таҳлил қилиш ва лойиҳалаш, режалаштириш, потенсиал ходимларни жалб этиш, муносибларини ўқитиш ва ривожлантириш, фаолият натижаларини баҳолаш, меҳнатига кўра мукофотлаш ва ниҳоят ижобий меҳнат муҳитини шакллантириш каби самарали бошқарув ва HR соҳасига асос солувчи кўникмалар ўзлаштирилади.
Дарслик корхона ва ташкилотлар бошқарувчилари ва ходимлари, кадрлар хизматида иш юритувчи ходимлар, инсон ресурсларини бошқариш таълим йўналиши мутахассислиги профессор-ўқитувчилари ва талабалари, умуман инсон ресурсларини бошқаришга қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.
Китоб ёрдамида шу саволларга жавоб топиш мумкин:
• Ким, қандай ишга ёлланади?
• Инсонларни нима учун ва қандай бошқарилади?
• Жамоада ижобий муҳит яратиш муҳимми?
• Рағбат ёки жазо: ходимлар аслида қандай баҳоланади?
• Самарали меҳнатни ташкил қилиш ва муваффақиятга эришиш йўли қандай?
• Ходимдан юқори кўникмали мутахассис, истеъдод эгасини тайёрлаш санъати: ким бундан кўпроқ манфаатдор?
Муаллиф Гулнора Абдураҳмонова иқтисодиёт фанлари доктори, Тошкент давлат иқтисодиёт университети инсон ресурсларини бошқариш кафедраси профессори, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Китоб тушунишга осон бўлиши учун расмлар билан бойитилган, ҳар бир бўлим охирида олинган билимни мустаҳкамлаш учун саволлар мавжуд. Китоб учун олдиндан буюртма бериш мумкин, олдиндан буюртма берганларга биринчилардан бўлиб етказиб берилади!
Характеристики
ISBN | 978-9943-19-677-3 |
Язык | На узбекском |
Надпись | Латиница |
Количество страниц | 396 |
Издательство | Фан |
Тип обложки | Мягкая |
Формат бумаги | А4 |
Год издания | 2023 |
Отзывы
Kitob nega bunaqa qimmat? Ichidagi malumotlardan tashqari yaba nimasidur bormi narxini oshiruvchi?
Рекомендуем
Гулнора Абдураҳмонова: Инсон ресурсларини бошқариш
Известные бренды