Ушбу китобда 500 га яқин савол-жавоблар, 67 та тест саволлари сийрат бўйича билимингиз ошиши учун хизмат қилади деган умиддамиз.
Китобнинг ёзилиш усули содда бўлиб, исломий билимлар бўйича бошланғич маълумотга эга бўлишни истаган кишилар учун ҳам қулай бўлсин дея кундалик ҳаётда кўп ишлатилмайдиган диний истилоҳларга изоҳ берилган.
Китобда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг барча аёллари ҳақида маълумот берилган. Уларнинг ҳаётларидан ўрнак оладиган жиҳатлар ҳамда илмий маълумотлар тартибли равишда савол-жавоб тарзида келтирилган.