Зулфия Қуролбой қизи: Машаққатли ҳаёт сўқмоқлари
- ISBN
- 9789910954474
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
- Количество страниц
- 575
Описание товара
Ҳаётда шундай фидойи, оташ қалбли инсонлар учрайдики, уларнинг сер-мазмун умри, жўшқин фаолияти, амалга оширган эзгу ишлари авлодлар
учун ҳақиқий ибрат мактаби бўлиб қолаверади. Қашқадарёлик таниқли тадбиркор Назира Шодмонова мана шундай инсонлардан эди. Машаққатли турмуш йўлини босиб ўтган, ҳалол меҳнати, ҳар қандай шароитда ҳам ишончинийўқотмасдан тинмай олдинга интилиши, қийинчиликлар олдида эсанкираб қолмаслиги, ишбилармонлик салоҳияти боис охир-оқибат катта муваффақиятларга эриша олган, замонамиз қаҳрамонларидан бирига айланган Назира опанинг кўрган-кечирганлари, ютуқ ва мағлубиятлари, қувонч ва қайғулари, эришганлари ва йўқотганлари, кўламдор хулоса ва сабоқлари жилд-жилд китобларга мавзу бўла олади, албатта.
Адиба Зулфия Қуролбой қизи бир неча йил давомида Назира опанинг ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганишга ҳаракат қилди. Шу мақсадда қаҳрамони ташкил этган ишлаб чиқариш корхоналарида бўлди, унинг фарзандлари, яқинлари, қариндош-уруғлари, бизнес соҳасидаги ҳамкорлари билан учрашди. Бундай узоқ изланишлар натижасида юзага келган бадиий асар - роман қўлингизда, муҳтарам ўқувчи.
Ишончимиз комил, чўнг иродали, матонатли, юртимиздаги биринчи тадбиркор аёл ҳақида ҳаяжон билан битилган ушбу асар Сиз азизларга маъқул
бўлади.
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Зулфия Қуролбой қизи: Машаққатли ҳаёт сўқмоқлари
