ЯХШИ ОДАТЛАР — соғлом фикр ва хушмуомалалик белгиси. Шу сабабли йигит киши одоб-ахлоқ қоидаларини имкон қадар эрта ўрганишни бошлаши керак.
Хўш, одоб қоидаларини ўзлаштирган ёш йигит бунинг эвазига қандайдир фойда кўрадими? Албатта, ҳа. Ишонч билан айтиш мумкинки, уни турли тадбирларга кўпроқ таклиф қилишади, яхши ёзги ишга эга бўлиш имконияти ортади, қизларга ҳам, энг муҳими, ота-онасига ҳам ёқадиган инсон бўлиб етишади.
Келажакда эса яхши муомала ва одоб ёш йигит учун нуфузли олийгоҳга кириш, истиқболли иш топиш ҳамда жамиятда юқори мавқега эга бўлиш йўлида мустаҳкам пойдеворга айланади.
Ушбу китобдан сиз қуйидагиларни ўрганасиз:
-
Қўл бериб саломлашиш маданиятини;
-
Миннатдорчилик мактубларини ёзишни;
-
Хушмуомала тарзда комплимент қилишни;
-
Танишларингиз ва дўстларингизни тўғри таништиришни;
-
Галстук боғлашни.
Ўзини ҳақиқий жаноб сифатида тарбиялаш учун вақт ажратган ёш йигит бутун умри давомида фойда келтирадиган сармоя киритган бўлади!