Служба поддержки
Вы изучаете Тоғай Мурод: Отамдан қолган далалар (Zabarjad media), но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
"Отамдан қолган далалар"- рамзий роман.
Муаллиф ўз романида собиқ шўролар замонида яшаб, бутун умри далада кетмон чопиб, серқуёш юртида елкаси офтоб кўрмаган, қут-баракот юртида косаси оқармаган мунис ўзбек халқи сиймосини Деҳқонқул тимсолида бадиий талқин этади
Ўзбек адабиётшуносларининг таҳлилича Тоғай Муроднинг илк романи „Отамдан қолган далалар“ ўзбек миллий адабиёти тарихида муҳим ҳодиса бўлган. Асарни ёзишга киришар экан, ёзувчи ўзини, ўзининг ҳаёт ҳақидаги билим, тасаввурларини қайта танқидий тафтишдан ўтказади. Шу пайтга қадар амал қилган ижодий ақидаларига содиқ қолган ҳолда қишлоқ ҳаёти, оддий одамлар турмушини ўзгача нигоҳ билан англаш йўлини тутади.
Мустабид тузум шароитида оддий заҳматкаш меҳнат аҳли айни ўша ноёб фазилатлари — тўғрисўзлиги, меҳнаткашлиги, ҳалоллиги, одоб-андишаси туфайли хор бўлаётганлигини адиб чуқур алам-изтироб, надоматлар билан тасвирлайди. Асарда ижтимоий руҳ — пафос кенг кўлам касб этади. Роман марказида Деҳқонқул тақдири туради. Асар воқеалари ҳаёти, тақдир-қисмати, руҳий дунёси, она-ер, киндик қони тўкилган муқаддас тупроқ билан мустаҳкам боғлиқ, ўзбекнинг рамзи дегулик меҳнаткаш инсон — бош қаҳрамон Деҳқонқул тилидан сўзлаб берилади.
Деҳқонқул образи — ўзбек адабиётида бадиий кашфиёт ҳисобланади. Деҳқонқул совет даври адабиётида завқ-шавқ билан қаламга олинган меҳнат қаҳрамонларига пародия тариқасида яратилган. У тоталитар тузум, қизил империя сиёсати тарбиялаб етиштирган „меҳнат кишиси“, „янги инсон“ тимсоли, мустабид ҳокимият мунофиқона мафкурасининг тирик қурбони. Деҳқонқул шўролар ҳукуматининг деярли тенгдоши. Ёзувчи қаҳрамон тақдири орқали даврни, „социалистик жамият тарихини ифодалаш“ни ўз олдига мақсад қилиб қўймайди.
Совет ҳокимияти йилларининг „муҳим паллалари“ атайин четлаб ўтилади, фуқаролар уруши йилларида ақлини таниган бола 60-йилларда ҳам болалигича қолаверади. Бу ҳол асло „мантиқсизлик“ бўлиб туюлмайди. Ёзувчини биринчи галда Деҳқонқулни қул, муте қилиб шакллантирган ҳаётий омиллар қизиқтиради.
Асарда бош қаҳрамон Деҳқонқул ўзбек халқининг тимсоли сифатида тасвирланган. Асарда уч авлод вакиллари Жалолиддин Кетмон, унинг ўғли Ақраб ва унинг фарзанди Деҳқонқул образи орқали ўзбек халқи ҳаётининг фожиали қирраларини ёритиб берилган. Болаликдан қуллик, зулмга кўниккан, ҳаётни фақат меҳнатдан иборат деб билган Деҳқонқул учун далалари ва пахтаси муҳим. Унинг учун далаларининг яхши сақланиши, мўл ҳосил беришигина саодат.
Деҳқонқул шу ташвишлар билан банд бўлиб оиласига, фарзандларига ҳам эътибор бермайди. Марказдан келувчи меҳмонларга атаб бозор қилади, бироқ болаларига келганда камбағаллигига кўнади. Сиёсатдан йироқ бўлган бўлса-да, асар якунида „Пахта иши“ сабабли қамалади. Шунча йил қул бўлиб яшаган Деҳқонқулнинг кўзи шунда очилади. Ҳаётидаги барча фожиаларни ана ўшанда англайди.
Тоғай Мурод ушбу романи ҳақида шундай фикр билдирган: „Мен бу асарим билан ўзбек халқига ҳайкал қўяман“!
| ISBN |
9789910096013 |
| Формат бумаги |
A5 |
| Тип обложки |
Твердая |
| Количество страниц |
352 |
| Год издания |
2022 |
| Издательство |
Zukko kitobxon
|
| Надпись |
Латиница
|
| Язык |
Узбекский
|
| Автор |
Тоғай Мурод
|
Добавил товар для сравнения
Тоғай Мурод: Юлдузлар мангу ёнади
Добавил товар для сравнения
Тоғай Мурод: От кишнаган оқшом (юмшоқ муқова)
Тоғай Мурод: Отамдан қолган далалар (Zabarjad media)
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish