Тина Силиг: 20 ёшимгача нега бу ҳақида айтишмаган?
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
- Переводчик
- Назарбек Назаров Фаридович
Описание товара
Бу китоб – ҳар бир ёшингизда сизга керак бўладиган, аммо ҳеч ким очиқчасига айтмайдиган ҳақиқатлар ҳақида. Тина Силиг ўзининг Стенфорддаги тажрибаси асосида ҳаётий маслаҳатларга бой, содда, аммо чуқур маъно касб этган китоб ёзган. Унда мактабларда ўргатилмайдиган, аммо ҳаётда муваффақият учун муҳим бўлган кўникмалар ҳақида гап боради: қандай қилиб ўзгача фикрлаш мумкин, қандай қилиб таваккал қилиш керак, қандай қилиб ички салоҳиятни юзага чиқариш мумкин. Китоб ўз устида ишлаш, мустақил қарор қабул қилиш, ижодкорликни ривожлантириш ва имкониятларни кўра олишга ўргатади. Ундаги ҳикоялар оддий, лекин кучли — сизни ўзингизни янгитдан кашф қилишга ундайди. Бу асар нафақат ёшларга, балки ҳаётида бурилиш ясамоқчи бўлган ҳар қандай инсон учун зарур бўлган йўл кўрсаткич бўла олади. Ўқиганингиздан сўнг, сиз ҳам “нега менга бу ҳақида илгарироқ айтишмаган?” деган саволни ўзингизга берасиз.
Видео
Оставьте отзыв о товаре первым
assalomu aleykum, bu kitob kirilchadami? kitob rasmida lotincha yozilgan ekan. shuni bilmoqchi edim.
Тина Силиг: 20 ёшимгача нега бу ҳақида айтишмаган?
