Служба поддержки
Вы изучаете Тарихни Ўзгартирган Мутафаккирлар, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
Кичик дўстим!
Қўлингдаги оддий китоб эмас. У бир чиптадир. Қаерга дейсанми? Ортга. Вақт бўйлаб саёҳатга. Инсоният тарихини ўзгартирган инсонларнинг ёнига.
Ўзбекистон тарихида илк бор нашр этилаётган 30 китоблик бу хазина сени улар билан юзма-юз учраштиради.
Бир ўйлаб кўр. Мирзо Улуғбек осмонга илк бор қараганида неча ёшда эди? Фарғоний юлдузларни санаётганда нималарни ҳис қилганди? Нютоннинг бошига олма тушганда нима бўлди? Балки, сен ҳам: "Кошки, бинолар рақсга тушса", - деб хаёл сураётгандирсан худди Заҳа Ҳадид каби.
Бу китоблар сенга бир сирни шивирлайди: "Улар ҳам бир вақтлар бола эди. Худди сен каби".
Ибн Сино билан тиббиётнинг сирли оламига саёҳат қиласан. Стив Жобс билан технология чўққисига чиқасан. Алишер Навоий билан сўз уммонида сузасан. Ўзимизнинг Солижон Шарипов билан коинотга учасан.
Бу қаҳрамонлар турли қийинчиликларга дуч келишди. Аммо таслим бўлишмади. Қалбига қулоқ солишди. Чунки сенинг ким бўлишингни энг яхши биладиган нарса ўз қалбингдир.
Бу китоблардаги қаҳрамонлар аввал ўзларини ўзгартиришди. Кейин эса дунёни.
Биз бу туркумни сенинг кўзларингдаги учқунни алангага айлантириш учун яратдик.
Балки, ўттиз биринчи китобнинг қаҳрамони сен бўларсан. Ажаб эмас.
Ўқи. Ўрган. Хаёл сур. Асло тўхтама.
Дунё сенинг кашфиётларингни кутяпти.
Тайёрмисан? Унда саҳифаларни варақла. Тарихнинг энг ёрқин юлдузлари билан танишишни бошла.
Добавил товар для сравнения
Ivan Krilov: Oqqush, cho'rtanbaliq va qisqichbaqa
Тарихни Ўзгартирган Мутафаккирлар
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish