Сирожиддин Саййид: Ярим аср девони
- ISBN
- 9789910678608
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- А4
- Тип обложки
- Твердая
Описание товара
Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи атоқли шоир, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг “Ярим аср девони” номли китобини нашрдан чиқарди.
Китобнинг илк саҳифасидан жой олган тўртликда шоир босиб ўтган олис йўл, ярим асрлик ижод мазмун-моҳияти, ҳаёт мундарижаси акс этгандай:
Ёмғирлар йиғлашиб сел бўлди, она,
Соғинчлар бирлашиб йил бўлди, она.
Тўпланиб-тўпланиб барча оғриқлар,
Менинг кўкрагимда дил бўлди, она...
Ҳа, бу китоб шоир таъбири билан айтганда, тўпланиб-тўпланиб дилга айланган оғриқлар меваси. Ватан ва халқ, адабиёт ва мухлислар олдидаги ярим асрлик ҳисобот.
Китобдан шоирнинг дилбар ғазаллари, рубоий ва фардлари, бармоқ вазнида битилган лирик, публицистик шеърлари, Ҳофиз Шерози-ю Адиб Собир Термизий, Атоий ва Лутфий, беназир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Зокиржон Фурқат, Аваз Ўтар ва Сидқий Хондайлиқий, Ғафур Ғулом ва Миртемир, Абдулла Орипов ва Эркин Воҳид, Лойиқ Шерали ва Андрей Вознесенский каби сўз заргарларининг асарларига тазмин ва татаббулар, таржима ва достонлардан парчалар ўрин олган.
“Ярим аср девони” – эллик йиллик ҳайрат ва муҳаббат йўли. Унда шоирнинг 1974 йилги “Ватан меҳри” номли илк ҳаваскорона битигидан тортиб гўзал ошиқона туйғулар ифодаланган шеърлари, она халқимизнинг оғир, синовли кунларда чеккан заҳмату меҳнатлари, андуҳ ва изтироблари, янги замон руҳи ўз ифодасини топган.
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Сирожиддин Саййид: Ярим аср девони
