Луқмон Бўрихон: Сирли Муаллим
Описание товара
Луқмон Бўрихоннинг "Сирли муаллим" қиссаси ҳар бир миллат, ҳар бир халқнинг келажаги болган ёшларнинг зиёли бо лишини чин дилдан истаган ва оз имконияти даражасида курашаётган ўқитувчи - Нажот Ғайбулла ҳагида. У ўқувчилар таълим олишлари учун қўлидан келганича ёрдам беради. Ўқувчиларни китоблар билан таъминлайди, синф хоналарини жиҳозлар билан жиҳозлайди. Мактаб, ўқувчилар, унинг жон-у дили, бутун борлиги.
Унинг: "...лекин мен мактабсиз туролмайман, болаларсиз яшай олмайман. Биламан, ишонмайсиз, аммо ҳақигат шундай. Болалар кулгисининг жарангидан завқ оламан, уларни кўзлари, сўзлари беғубор.
ИИмдан болаларгина ҳайратланишади. Мурғак онгига, ўй-хаёлига кириб келган озгина янгилик ҳам жажжиларни чинакамига қувонтиради, чинакамига ҳаяжонлантиради. Уларнинг севинчига, ҳайратига ҳайрат гўшишдан-да ортиг қандай бахт бор? Болаларнинг беғубор қалбида янгидан янги дунё очувчи кўнглига илми сеҳрини солувчи инсон — бу муаллимдир. Шу сабаб бу қутлуғ касб менинг эс-ҳушимни ўғирлаган. Шу сабаб ўқитувчилар сафига интилдим..." — дейиши галбларни жунбишга келтиради.
Лекин ҳар гандай жамият ва даврда болганидек, уни кўролмайдиган, унга ҳасад қиладиганлар ҳам учрайди. Асарнинг Хуррамович ва Улаш "агроном шоир" каби инсонлар унинг қилаётган ишларига шубҳа билан қарашади, унинг ишидан нуқсон излашга, кимлигини фош этишга киришадилар. Хўш, улар мақсадига эришадими? Буни асарни ўқиш давомида билиб оласиз.
Шунингдек, ушбу китобдан ўрин олган "Йигит изтироби" қиссасида ёшларимизнинг хоҳиш-истакларини, орзу-умидларини ўқувчига асар қаҳрамонлари томонидан кўрсатиб берилган. Адиб бу асарида китобхонни икки йигитнинг ўтмиши ва бугуни, ҳаёт ёлларидаги паст-у баландлик-лардан қай тарзда ўтганликлари билан таништиради ва шу асосда инсон қалбидаги қарама-қаршиликларни, севиб-севилмаслик изтиробларини, бу қийинчиликларга одилона жавоб берган қаҳрамонлари ҳаётини ёрқин бўёқларда тасвирлайди.
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Луқмон Бўрихон: Сирли Муаллим
