Служба поддержки
Вы изучаете Шукур Қурбон: Маъно аҳли билан ёнма-ён, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
Кўплаб шеърий мажмуалар, достонлар, қардош ва хорижий халқлар адабиётидан қилган таржималари билан халқимиз эътиборига тушган таниқли шоир Шукур Қурбоннинг “Маъно аҳли билан ёнма-ён ёхуд сабоқлар” номли янги китоби Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида нашрдан чиқди.
Китобдан шоирнинг маълум даврларда алоҳида-алоҳида нашр бўлган ва ўқувчилар эътиборини қозонган “Озод Шарафиддинов сабоқлари”, “Эркин Воҳидов сабоқлари”, “Абдулла Орипов сабоқлари”, “Рауф Парфи сабоқлари”, “Тоҳир Малик сабоқлари”, “Муҳаммад Юсуф сабоқлари”, “Омонулло Мадаев сабоқлари” каби рисолалари жамланган.
Китобни ўзига хос адабий мемуарлар гулдастаси дейиш мумкин.
Ҳар бир рисола марказида алоҳида бир шахс, унинг ҳаёт йўли туради. Маълумки, халқимиз эъзозлаган, адабиёт ва маърифат аҳли яхши биладиган, эътироф этадиган устозлар босиб ўтган йўлнинг ўзи бир мактаб.
Муаллиф ушбу мактаб муаллимларидан олган сабоқларини чин шогирдлик шукронаси, бир умрлик миннатдорлик рамзи ўлароқ тасвирлайди.
Устоз ва шогирдлик анъанаси ҳеч қачон эскирмайди.
Устозга эҳтиром, унинг даражаси – мақоми қадим Шарқда жуда баланд бўлган. Шукур Қурбон ана шу ҳақиқатнинг энг нозик қирраларини, бу қадрият ҳаётнинг ўзи қадар кўҳна ва боқийлигини самимий, меҳр билан ифодалайди.
– Устоз – шогирд муомаласи фақат таълим ёки бирор-бир касб-кор сир-асрорларини ўргатиш-ўрганиш билан чекланиб қолмайди, балки бу муносабат замирида ёшлар тарбияси, баркамол авлодни вояга етказишдек масъулиятли ва шарафли вазифа туради, деб ёзади таниқли адабиётшунос Аҳмад Отабой.
Шукур Қурбоннинг ушбу китоби орқали сиз асарларини севиб ўқиган, ёд олган, меҳрингиз тушган зотларнинг шу дамгача маълум бўлмаган яна қанча-қанча чин инсоний фазилатларини кўрасиз. Маъно аҳли билан ёнма-ён тургандек, улар билан бир ҳаводан нафас олаётгандек ўзингизни ҳис қиласиз. Мана шу якдиллик, яқинликнинг ўзи бебаҳо, буюк сабоқ.
Шукур Қурбоннинг “Маъно аҳли билан ёнма-ён ёхуд сабоқлар” номли китобини, албатта, ўқинг.
А.Нарзуллоев, ЎзА
| ISBN |
9789910575068 |
| Материал переплета |
Бумажный |
| Формат бумаги |
A5 |
| Тип обложки |
Твердая |
| Количество страниц |
352 |
| Страна происхождения |
Узбекистан |
| Год издания |
2025 |
| Издательство |
Adabiyot |
| Надпись |
Кириллица
|
| Язык |
Узбекский / Японский |
| Поверхность страниц |
Матовые |
Добавил товар для сравнения
Эркин Воҳидов: Сўз латофати, Кириллица
Добавил товар для сравнения
Эркин Воҳидов: Руҳлар исёни
Добавил товар для сравнения
Эркин Воҳидов : Scene of morning
Шукур Қурбон: Маъно аҳли билан ёнма-ён
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish