Шуҳрат: Шинелли йиллар
Описание товара
Шуҳратнинг “Шинелли йиллар” романида 1941 – 1945 йиллардаги жанговар ҳаѐт, халқимизнинг ватанпарварлиги, мардлиги, босқинчи ѐвга қарши қаҳрамонона курашиб буюк ғалабага эришгани ҳикоя қилинган. Ёзувчи романнинг бош қаҳрамони Элмуроднинг шинелли йиллардаги жанговар ҳаѐти мисолида урушнинг бошидан-охиргача бўлган характерли воқеаларни акс эттирган. Асар воқеаси Ўзбекистонда бошланиб, Волга бўйларида, Кавказ ва Украинада, шунингдек, чет мамлакатларда давом этади. Воқеа Германияда гитлерчи фашистлар тор-мор қилиниб, буюк ғалабага эришилгандан кейин Элмуроднинг ўз уйига (Ўзбекистонга) қайтиб келиши билан тугайди.
Романда тинчликсевар халқларнинг адолат ва ҳаққоният йўлида олиб борган кураши ва инсоният олдидаги буюк хизмати образли равишда ҳаққоний кўрсатилган.
“Шинелли йиллар” жанг кўрган ѐзувчининг қаламига мансуб бўлгани учун унда тахминийлик, мавҳумийлик йўқ, жанг манзаралари ҳарбий ҳаѐт тасвири аниқ, ҳаѐтий ва ҳаққонийдир.
"Адабиёт учқунлари" нашриёти, 2019 йил.
718 бет, Юмшоқ муқовали.
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Шуҳрат: Шинелли йиллар
