Ҳуқуқдан 30/30 сари – Жадваллар қўлланмаси
“Жадваллар қўлланмаси” — ҳуқуқ фанидан кириш имтиҳонларига тайёрланаётган абитуриентлар учун яратилган замонавий методик қўлланма. Унда қонунчилик ҳужжатлари оддий матн кўринишида эмас, балки жадваллар, таққослашлар ва тизимли усуллар орқали тушунарли тарзда ёритилган.
Қўлланмада ҳуқуқ фанининг энг муҳим қонунчилик ҳужжатлари, 317 та махсус жадвал, имтиҳонда энг кўп учрайдиган хатоларни олдини олишга ёрдам берувчи тавсиялар ҳамда БМБА тестларига мос 250 та мантиқий машқ жамланган.
Ушбу қўлланма абитуриентлар, репетиторлар, ҳуқуқ фани ўқитувчилари, талабалар, амалиётчи ҳуқуқшунослар ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишни истаган барча китобхонлар учун мўлжалланган.
Агар мақсадингиз ҳуқуқ фанини тизимли ўрганиш, билимларингизни мустаҳкамлаш ва имтиҳонда юқори натижага эришиш бўлса, ушбу қўлланма сиз учун ишончли ёрдамчи бўлади.