Қадимдан боланинг ниҳолга қиёсланиши бежиз эмас. Уни қанчалик яхши эътибор билан парвариш қилсангиз, шунчалик кўрк ила мустаҳкам бўй чўзади. Агар парвариш эътиборсизлик, палапартишлик ила амалга оширилса, натижа ҳам шунга монанд салбий бўлади: тана қийшайиб, уни ичидан қуртқумурсқалар емириб битиради. Шу боисдан бола тарбияси ҳар доим ҳар бир жамиятда муҳим амалиёт бўлиб қолаверади.
Туркиялик олим ва ёзувчилар Шабан Каракўсе ва Руқия Каракўсе узоқ йиллик тадқиқотлари мобайнида бола тарбиясида қўл келувчи қимматли тажрибаларини, сиз азизлар, эътиборига ҳавола этишади. Умид қиламизки, мутолаа жараёнида бола тарбиясидаги тажрибаларингизни керакли билимлар билан янада бойитиб борасизлар!