Ш. Аброров, Ш. Хасанов: Интенсив олма етиштириш
- ISBN
- 978-9943-5498-0-7
- Формат бумаги
- А4
- Тип обложки
- Мягкая
- Количество страниц
- 256
Описание товара
Қўлланма боғнинг илк йилларидан қандай қилиб олма дарахтларида мевали новдаларни ва шох-шаббани шакллантириш, юқори ҳосилдорликка эришиш, сифатли ва мўл мева етиштириш мавзуларини кенг ёритиб беради. Жумладан, дунёда энг кенг етиштириладиган ва севиб истеъмол қилинадиган ҳамда Ўзбекистонда ҳам етиштирилиши оммалашиб бораётган Фужи (Fuji apple variety) нави ҳақида тўлиқ маълумотлар берилган.
Қўлланмадаги маълумотларнинг кўп қисми уруғли мева дарахтлари физиологиясидан олинган. Боғда қўлланиладиган агротехник тадбирлар уруғли ва данакли меваларга ҳам тааллуқли ҳисобланади. Ушбу тадбирларни боғда муваффақиятли қўллаш учун уруғли меваларнинг ўсиши ва мева тугиш хусусиятларини яхши тушуниш талаб этилади. Мева етиштиришнинг калити бу - мевали дарахт ўсиши ва ҳосил тугиши ўртасидаги мувозанатни тўғри бошқаришдир.
Ушбу қўлланма интенсив олма боғи ва умуман, олма етиштириш билан шуғулланувчи агроном, шунингдек боғбонлар учун мўлжалланган.
Қўлланмани тайёрлашда австралиялик олим Бас ван ден Энденинг рухсати билан «Интенсив олма етиштириш» номли китобининг инглиз тилидан таржимасидан ва расмларидан фойдаланилди. Китоб муаллиф Шуҳрат Аброров томонидан кенгайтирилиб, Ўзбекистон шароитига мослаштирилган ҳамда Ўзбекистон интенсив боғларида охирги 12 йил мобайнида йиғилган тажриба ва расмлар билан бойитилган. Олма навларининг расмларини тақдим этгани учун «Норчонтол» кўчатчилик хўжалигига ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз.
Қўлланмадаги барча маълумотлар илмий изланишлар ва тажрибага асосланган ҳамда яхши мақсадни кўзлаб тайёрланган. Қўлланма муаллифлари берилган маълумотларни амалда қўллашдан келган зарарга жавобгар эмас. JICA ташкилотига қўлланмани тайёрлашда кўмак кўрсатганлиги учун миннатдорчилик билдирамиз.
Характеристики
| ISBN |
978-9943-5498-0-7 |
| Формат бумаги |
А4 |
| Тип обложки |
Мягкая |
| Количество страниц |
256 |
| Год издания |
2019 |
| Издательство |
Baktria press |
| Надпись |
Кириллица |
| Язык |
Узбекский
|
Отзывы
Оставьте отзыв о товаре первым
Ш. Аброров, Ш. Хасанов: Интенсив олма етиштириш
