Саҳобия аёллар — муборак чашмадан сув ичган гуллар
Ислом тарихида ўзининг иймони, сабри, иффати ва фидойилиги билан ўрнак бўлган аёллар ҳаёти билан танишинг. «Саҳобия аёллар» китоби уммат оналари ҳамда бир қанча саҳобия аёлларнинг ҳаёти ҳақида мухтасар маълумот берувчи асардир.
Китобда Хадича бинту Хувайлид, Фотима бинту Расулуллоҳ, Оиша бинту Абу Бакр Сиддиқ, Ҳафса бинту Умар ибн Хаттоб, Умму Салама ва бошқа саҳобия аёлларнинг ҳаёт йўллари ёритилган. Уларнинг ибратли ҳаёти орқали ўқувчи гўзал хулқ, эътиқодга садоқат ва тарбиянинг аҳамияти ҳақида мулоҳаза юритади.
Асар саҳобия аёлларни яқиндан танишни, оилавий мутолаани мазмунли ташкил этишни ва фарзандларига ибратли сиймолар ҳақида сўзлаб беришни истаган китобхонлар учун муносиб танловдир.
Китоб ҳақида:
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 20 январдаги 03-07/372-сонли хулосаси асосида тайёрланган.