Равшан Ҳақмурод: Ҳадик
- ISBN
- 9789910674327
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
Описание товара
Кўзмунчоқ! Тилимизда шундай самимий сўз бор. Ота-боболаримизнинг кўзга яқин, келишган фарзанд-у набираларига қарата айтиладиган “Кўз тегмасин” иборасини кўп эшитганмиз. Эҳтимол, шу сўздан илҳомланиб Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид ҳам китобларидан бирини “Сўзмунчоқ” деб номлагандир.
Адабиётимизда ҳам ана шундай ўсиб келаётган кўркам ниҳолларнинг боғга айлангулик бўйи бор. Бу боғларнинг ҳосили мўл бўлишини ният қилиб, бир туркум китобларни “Сўзмунчоқ” рукни остида нашр этишни режа қилдик.
Қўлингиздаги тўпламда шоирнинг сўз билан юзма-юз суҳбати, изтироб ва куч, ожизлик ва сабр ўртасидаги муросаси мужассам. Унинг сатрларида кўзимиз кўраётган манзаралар, кундалик ҳаётнинг оддий кўринишлари фалсафага айланиб боради.
Тўплам ўтмиш ва бугун, йўлга чиқишга шайланаётган беғубор қалб ва чин туйғулардан узоқлашиб бораётган инсониятни огоҳликка чорласа, не ажаб. Ишонамизки, шоир шеърлари қисқа фурсатларда шеърхон юрагидан макон топади.
Отзывы
Оставьте отзыв о товаре первым
Равшан Ҳақмурод: Ҳадик
