Расмли тўрт тилли луғат
- ISBN
- 978-6056-7839-3-7
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
- Количество страниц
- 184
Описание товара
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кенгашларида иш юритиш учун қўлланадиган етти тилнинг таркибига кирувчи араб, инглиз ва рус тиллари ҳамда ўзбек тилининг А1 ва А2 даражасидаги сўзларни ўрганишга қаратилган ушбу расмли тўрт тилли луғат 6000 га яқин сўзни ўз ичига олган. Луғатда келтирилган ҳар бир сўз тил ўрганувчининг кўз ўнгида сақланиб қолиши учун маъносига мувофиқ расмлар билан бериб борилган бўлиб, бу ўқувчида луғат ёдлаш жараёнида тез зерикиб қолиш ёки толиқиш каби ҳолатларнинг сезиларли даражада олдини олади ва луғат ёдловчига айрим тушунчаларга ойдинлик киритиш, уларни аниқ тасаввур қилиш имкониятини беради.
Ушбу тўрт тил ичида Қуръон тили бўлган араб тилини ўрганишга иштиёқмандларнинг кўплиги, уларнинг бу тилни ўрганишга турли жиҳатлардан ёндашаётганликлари, кўп ёки оз бўлсада олдинга ҳаракат қилаётганликлари ҳеч кимга сир эмас. Юртимиздан чиқиб дунёга машҳур бўлган олимлар, хусусан, Имом Бухорий, Абу Исо ат-Термизий, ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино ва Мирзо Улуғбеклар ўзларининг илмий асарларини араб тилида битганлари шу асарларнинг аслиятидан бохабар бўлишни истаганларга араб тилини ўрганишни тақозо қилади.
Шунингдек, жаҳон тилларидан бири бўлган, дунёдаги инсонлар орасида асосий алоқа воситаси ҳисобланган инглиз ҳамда рус тилларини билиш ҳам аҳамиятлидир. Шу сабабли ушбу луғат мазкур икки тилни ҳам ўрганишга қаратилгандир.
Ушбу расмли тўрт тилли луғат қай даражада аҳамиятли сўзларни қамраб олганлиги китобнинг мундарижа қисмида келтириб ўтилган.
Луғатдан тўрт тилдан биттасини билган ҳар қандай инсон қолган уч тилни ўрганиш учун фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Луғат ҳажман ўртача бўлишига қарамай фаол сўзларни ўз ичига олганлиги сабабли тил ўрганувчиларга манфаатли бўлади деган умиддамиз.
Характеристики
| ISBN |
978-6056-7839-3-7 |
| Формат бумаги |
A5 |
| Тип обложки |
Мягкая |
| Количество страниц |
184 |
| Год издания |
2022 |
| Издательство |
Бошқа нашриётлар |
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Расмли тўрт тилли луғат
