Қуръони Карим — сўзма-сўз маънолар таржимаси ва рангли тажвид қоидалари
Қуръони Карим маъноларини англаб ўқиш ва тиловат қоидаларини ўрганишни истаганлар учун нашр.
Сўзма-сўз таржима арабча сўзларнинг маъносини тушунишга, уларни таржимаси билан солиштириб ўрганишга ёрдам беради. Рангли тажвид белгилари эса ўқиш давомида тегишли қоидаларга эътибор қаратишни қулайлаштиради.
Оқ муқова ва нафис олтинранг нақшлар билан безатилган ушбу китоб шахсий мутолаа, оилавий ўрганиш ҳамда яқинларга мазмунли совға учун муносиб танловдир.