Қаҳрамон Ражабов: 1924 Туркистоннинг парчаланиши
- ISBN
- 9789943197251
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Твердая
- Количество страниц
- 176
Описание товара
Туркистонда 1924-йилнинг кузида ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида минтақа парчалаб ташланди. Ўзбекистон ССР, бошқа иттифоқдош ҳамда автоном республикалар ва вилоятлар тузилиши билан болшевистик мафкура Ўрта Осиё халқларининг «миллий давлатчилиги» ташкил қилинди, деб иддао қилинса ҳам, аслида «мустақил миллий совет республикалари ва автоном вилоятлари» бўлган мазкур тузилмалар давлатчиликдан жуда йироқ эди. Кремл юритган бундай «миллий тузилмалар» аслида ягона совет давлатининг бир қисми, унинг бўлаклари ҳисобланган. Коммунистик мафкура ҳукмрон бўлган қизил империя даврида халқимиз чегараланиш сиёсатидаги асл ҳақиқатдан, болшевикларнинг макру-хийласи ва қабиҳ режаларидан мутлақо бехабар эди.
Монография Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида сақланаётган архив ҳужжатлари, ёпиқ фондлардаги «мутлақо махфий» маълумотлар ҳамда ўша давр матбуоти материаллари, шунингдек, ўзимизда ва хорижда нашр этилган тарихий адабиётларнинг таққосий таҳлили асосида холис ва ҳаққоний ёзилган бўлиб, у Туркистон тарихига бефарқ бўлмаган барча китобхонларга мўлжалланган.
Мазкур монография Ўзбекистон ФА Тарих институти Илмий кенгашининг 2024 йил 27 октябрдаги навбатдан ташқари мажлис қарори баённомасига асосан нашрга тавсия этилди.
Характеристики
| ISBN |
9789943197251 |
| Формат бумаги |
A5 |
| Тип обложки |
Твердая |
| Количество страниц |
176 |
| Страна происхождения |
Узбекистан |
| Год издания |
2024 |
| Издательство |
Фан |
| Надпись |
Кириллица |
| Язык |
Узбекский
|
| Поверхность страниц |
Матовые |
| Автор |
Қаҳрамон Ражабов |
Отзывы
Оставьте отзыв о товаре первым
Қаҳрамон Ражабов: 1924 Туркистоннинг парчаланиши
