Аждарҳо парвози
Муаллиф: Ориана Скайлар Мастро
Китоб ҳақида:
Бугунги кунда Хитойнинг жадал юксалиши ва унинг жаҳон сиёсати ҳамда иқтисодиётидаги таъсири бутун дунё диққат марказида турибди. «Аждарҳо парвози» китобида муаллиф Хитойнинг ҳарбий, иқтисодий ва геосиёсий стратегиясини атрофлича таҳлил қилиб, унинг келажакдаги ўрни қандай шаклланиши мумкинлигини асосли далиллар билан ёритади.
Асарда Хитойнинг тараққиёт модели, АҚШ билан рақобати, Осиё–Тинч океани минтақасидаги таъсири ҳамда халқаро хавфсизликка оид муҳим масалалар содда ва тушунарли услубда баён этилган. Муаллиф фактлар, таҳлиллар ва ҳаётий мисоллар орқали ўқувчига XXI асрдаги геосиёсий жараёнларни чуқурроқ англаш имконини беради.
Халқаро муносабатлар, геосиёсат ва замонавий дунёдаги кучлар мувозанатига қизиқувчилар учун мазкур китоб муҳим ва фойдали манба ҳисобланади.
Муқова: Юмшоқ муқова