Нэнси Клейнбаум: Ўлик шоирлар жамияти
- ISBN
- 978-9943-7668-9-1
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
- Количество страниц
- 176
Описание товара
Америкадаги нуфузли академиянинг етти ўқувчиси қатъий қонунлар асосида яшайдилар. Улар учун энг муҳим сўзлар: анъана, шараф, интизом ва мукаммаллик. Бироқ бундай шароитда орзу учун сира ҳам жой топилмайди. Инглиз адабиётидан кирадиган янги ўқитувчи Жон Китинг ҳаммасини ўзгартирмоқчи бўлади. Кўпчилик муаллимларнинг ўта кетган расмиятпарастлиги ва мутаассиблиги унга ёт бўлиб, ўз иши ва ўқувчиларини чин дилдан яхши кўради. Кунлардан бирида у шогирдларига шоирлар жамияти сирини очади. Ва шу лаҳзадан бошлаб ўспиринларнинг ҳаёти бутунлай ўзгаради.
1989 йилда АҚШда суратга олинган "Ўлик шоирлар жамияти" фильмининг сценарий муаллифи Том Шульман бўлиб, у кейинчалик "Энг яхши фильм" номинацияси бўйича афсонавий "Оскар" мукофотини олган ва ўз вақтида жуда катта довруқ қозонганди. Мана шу фильм сценарийси асосида Нэнси Клейнбаум мазкур китобни ёзиб, ўқувчилар ҳукмига ҳавола этди.
Китоб ёшлар учун тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, ўз орзу умидларига етишиш йўлида ҳар лаҳзадан унумли фойдаланишга ундайди.
Таржимонлар: Гулчеҳра Муҳаммаджон, Мирзоҳид Музаффар
Отзывы
Оставьте отзыв о товаре первым
Нэнси Клейнбаум: Ўлик шоирлар жамияти
