Нажиб Маҳфуз: Бир кунлик бахт
- ISBN
- 978-9943-7017-6-2
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
- Количество страниц
- 128
Описание товара
1911 йили Қоҳирада амалдорлар оиласида дунёга келган Нажиб Маҳфуз Қоҳира Давлат Университетининг фалсафа факультетини тамомлаган. Унинг «Ибтидо ва интиҳо», «Муддақ кўчаси», «Ўғри ва ит», «Ёмғир остидаги севги», «Йўл», «Бечора» каби асарларини ҳозиргача китобхонлар севиб мутолаа қилишади.
1988 йили «Башарият учун аҳамиятли бўлган араб ҳикоячилигининг ҳаққонийлиги ва ранг-баранглигини кўрсатиб бергани учун» адибга адабиёт соҳасида Нобель мукофоти берилади.
Нажиб Маҳфуз ўз ҳикояларида шундай инсонларни тасвирлайдики, улар оддий касб эгалари, гарчи киракаш ёхуд камбағал оила фарзанди бўлсаларда, қаҳрамонларни қийнаётган саволлару жумбоқлар ўқувчинида ўйга толдиради, босиб ўтган умр йўлига ўгирилиб қарашга мажбур этади. Кулги, фожиалар ила бойитилган ҳикоялар, шубҳасизки, чуқур фалсафа билан ҳам суғорилган. Биздан талаб қилинадиган нарса эса уларни ўқиш ва уқишдир.
Рус тилидан Лола Шоимова таржимаси
Отзывы
Оставьте отзыв о товаре первым
Нажиб Маҳфуз: Бир кунлик бахт
