Миркарим Осим: Алжабрнинг Туғилиши
- ISBN
- 978-9943-27-990-2
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
- Количество страниц
- 144
Описание товара
Мазкур китоб тарихчи-ёзувчи Миркарим Осимнинг энг машҳур икки асаридан таркиб топган. “Алжабрнинг туғилиши” ва “Карвон ёлларида# деб номланган ҳар иккала асар бугунги давр ўқувчиси ўқиши шарт бўлган китоблар сирасига киради. Миллатимизнинг буюк даҳоси бўлмиш ал-Хоразмий ҳақидаги афсона ва ривоятларга асосланган “Алжабрнинг туғилиши” қиссаси ўқувчининг ҳам тарихий, ҳам маънавий билимини бойитади. Унда нафақат буюк олимнинг илмий фаолияти, балки даврга хос ижтимоий ва сиёсий воқеалар, умуминсоний фазилатлар, туйғулар ўртасидаги қарама-қаршиликлар жонли ва рангли тасвирларда ифодаланади. Феруз ва Ёқутой ўртасидаги гўзал севги ҳамда уларнинг муҳаббатига рахна солувчи қора кучлар билан ўқувчи асар мутолааси давомида танишади.“Карвон йўлларида” асарида Бухоро хони Абдуллахон даврида жамиятда ҳукм сурган вазият ҳамда сиёсий жараёнлар тарихий фактлар асосида ифодаланади. Асар қаҳрамонларидан бири, жабрдийда Заҳро образи ўқувчи қалбини жунбишга келтиради. Асира қизнинг гўзаллиги хонлар ва элчилар орасида тилга тушганлиги боис, унинг тақдири аянчли тус олади...
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Миркарим Осим: Алжабрнинг Туғилиши
