Ҳурматли ота-оналар
ва тарбиячилар!
Китобимиз болаларнинг диққат ва тафаккурини ривожлантириш, уларни қизиқарли машғулотлар орқали ўқишга йўналтириш, кичик ёшдан фикрлаш ва таҳлил қилиш қобилиятини ошириш мақсадида тузилган.
Машғулотларимиз бу ёшдаги болаларнинг ақли ва психологиясини инобатга олган ҳолда тайёрланган. Машқларни бажариш жараёнида қийналаётган болаларга ортиқча ёрдам бермасдан, уларни мустақил фикрлашга ўргатинг. Бироқ болаларнинг фикрлаши тўғри йўналишда бўлиши учун ўзлари қабул қилаётган қарорларини мантиққа асослантиришларига
йўналтиринг. Машғулотлар тугагандан сўнг эса болангизнинг ёзганларини текшириб чиқинг. Хато бажарган бўлса ҳам рағбатлантиринг ва кейинги машғулотларни тўғри бажаришига ёрдам беринг.