Лаура Дейв: Унинг сўнгги сўзлари
- ISBN
- 9789910831010
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
Описание товара
Унинг сўнгги сўзлари
«Уни асра» деб битилган хат етиб келмагунича Ҳанна тинч ва осойишта ҳаёт кечираётганди. Ўша куниёк унинг хаёти буткул ўзгарди. Турмуш ўртоки Оуэн Майклс изсиз гойиб бўлганди. У икки сўздан иборат биргина хат, бироз пул ва чексиз саволлардан бўлак ҳеч нарса қолдирмаганди. Энди Ҳанна ўгай қизи Бейли билан биргаликда Оуэннинг сирли ўтмиши томон хатарли йўлга отланишга мажбур. Ҳар қадам уларни янги сирлар, яширин ўтмиш ва аччиқ ҳақиқатлар томон етаклайди. Кимга ишониш ва қандай йўл тутиш мумкинлигини билмай, икковлон Оуэн аслида ким деган саволга жавоб излайди. Асарда тасодифий гойиб бўлиш ортидан очиладиган ҳақиқатлар билан бирга, ишонч, муҳаббат ва оила қадри сингари юксак инсоний туйғуларнинг ҳаётимиздаги бебаҳо ўрни хам ўз ифодасини топган.
Лаура Дейв эдабий танқидчилар ва нуфузли нашрлар томонидан юксак эътироф топган, миллий ва халқаро миқёсда тан олинган романлар муаллифи. Унинг асарлари дунёнинг кўплаб юртларида чоп этилган, бешта романи асосида кино ва сериаллар яратилган. Адибанинг 2021 йилда тугалланган «Унинг сўнгги сўзлари» романи ҳам қисқа фурсатда машҳурликка эришди. «New York Times» бестселлерлари рўйхатидан бир ярим йил тушмаган мазкур асар қирққа яқин тилга таржима қилиниб, беш миллиондан ортик нусхада сотилди.
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Лаура Дейв: Унинг сўнгги сўзлари
