Крис Макнаб: Жеф Безос. Дунёни ўзгартираётган тадбиркор
- ISBN
- 9789910708251
- Материал переплета
- Бумажный
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
Описание товара
Крис Макнабнинг "Жефф Безос: Дунёни ўзгартираётган тадбиркор номли ушбу асари ҳаётга қизиқиши, келажакка интилиши бор ҳар ким учун! Дунёнинг энг муваффақиятли тадбиркорларидан бири, "Амазон" асосчиси Жефф Безос карераси юксалишининг сабаб ва асослари, ёрқин ҳамда шиддат-у таваккалга бой фаолияти, ўзгача тафаккур тарзи ва закоси бирор ўқувчини қизиқтирмай қўймайди: ҳайратга, сабоқ олишга, хулосага ундайди, ечимлар сари ишоралар беради. Ушбу китоб Безос корпоратив империясини қураётган пайтдаги жараёнларни таҳлил қилади. Унинг мисолида олган таълимингиз бизнесингизни бошқариши ва ривожида ҳал қилувчи омил эканини англатади. Мазкур таҳлил билим ва интилишлари фазони тадқиқ этиш даражасидаги ёшларимизга рағбат берса ажаб эмас, шунингдек, ўзи қизиққан бизнес йўналишида катта кутилмаларни режа қилган ўқувчи учун қимматли тажрибаларни тақдим этади. Бизнесменнинг шижоати эпкинларини яққол ҳис қилдирадиган оламшумул ютуқларга эришиш ҳикояси бир тараф-у, Ғарб жамиятидаги биздан фарқли бир ижобий жиҳатни кашф этганим иккинчи тараф бўлиб, ниҳоятда таъсирлантирди. Мазкур жиҳат ё хусусият нима эди? Умуман, айни хислат бўлмаганида Безос бугунги даражага эришармиди?! Бу ҳақда батафсил тўхталишни истамасдим, чунки мутолаа чоғида ўзингиз амин бўлишингиз завқи бошқача, шундай эмасми!
Характеристики
| ISBN |
9789910708251 |
| Материал переплета |
Бумажный |
| Формат бумаги |
A5 |
| Тип обложки |
Мягкая |
| Количество страниц |
208 |
| Страна происхождения |
Узбекистан |
| Год издания |
2025 |
| Издательство |
Янги Аср Авлоди |
| Надпись |
Латиница |
| Язык |
Узбекский
|
| Поверхность страниц |
глянцевые |
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Крис Макнаб: Жеф Безос. Дунёни ўзгартираётган тадбиркор
