Даҳшатли Чийилдоқ Ҳаддок ИИИ ҳаётидаги энг хавфли саргузаштга отланмоқда.
Чийилдоқнинг аждари Кемшик ўзи аҳмоқ дея ҳисобловчи викинглар ёрдамига муҳтож бўлиб қолди.
Негаки римликлар Чийилдоқнинг "Аждар тилида сўзлашиш" номли қўлланмасига қўшиб Кемшикни ҳам ўғирлаб кетишди. Кўп ўтмай, аждари ўғирланганидан қайғуга ботган Чийилдоқ ва унинг дўсти Балиқоёқ ҳам римликлар томонидан ўғирланиб, Ёвузлик қалъасига олиб кетилди.
Чийилдоқнинг зиммасидаги вазифа янада оғирлашди. Энди у ўзи ва дўстларини озод этиш йўлини топиши лозим. Хўш, Чийилдоқ бу гал ҳам қаҳрамонлик кўрсата оладими? Воқеалар ривожини биргаликда кузатамиз.