• Email: info@asaxiy.uz
  • При покупке на сумму более 150 000 сум доставка по Ташкенту - бесплатно

Элиф Шафақ: Ишққа оид 40 қоида (18+) (Юмшоқ муқова)

20 000 сум 22 000 сум
  • Бренд:
  • Наличие: Есть в наличии

Ушбу китоб бугунги кунда асарлари замонамиз бестселлерига айланишга улгурган, Туркия ва АҚШ ёзувчиси сифатида танилган Элиф Шафақ томонидан ёзилган. Унда ишқ туйғуси ва одамлар орасидаги ўзаро бир-бирини тушунишдай мураккаб руҳий муаммолар маҳорат билан ёритиб берилган. Шунингдек, Шарққа ва Ғарбга, ўтмишда ва ҳозирга оид мотивларнинг бирлашиб кетиши билан ўқувчи диққатини ўзига тортади.

Китоб ҳақида маълумотлар:

Таржимон : Шаҳноза Қаҳҳорова

Чоп этилган нашриёти: "Машҳур-Пресс"

Чоп этилган йили: 2019

Бетлари сони: 288

 

Асардан иқтибослар:

 

"– Биз дунёдаги энг бадавлат шаҳарда истиқомат қилмоқдамиз, – дер эди қози оғзига анжир соларкан. – Бугун Бағдод мўғуллардан қочган қочоқлар билан тўлиб кетди. Биз уларга бошпана бераяпмиз. Бугун Бағдод дунёнинг марказига айланди, шундайми, Бобо Замин?

– Бу шаҳар ҳақиқий хазина, – эҳтиёткорлик билан дедим мен. – Лекин шаҳарлар ҳам бандаларга ўхшашини эсимиздан чиқармаслигимиз керак. Улар ҳам туғилишади, болалик ва ёшлик даврларини бошдан кечиришади, кейин кексайишади ва охири қазо қилишади.

Ҳозир Бағдоднинг айни ёшлик чоғи. Гарчи биз ҳозир халифа Хорун ар-Рашид давридагидек бой бўлмасак-да, шаҳримиз савдо-сотиқ, санъат ва шеърият маркази эканидан фахрлансак арзийди.

Бироқ минг йил- дан кейин Бағдод қандай бўлишини ҳеч ким билмайди. Ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин."

 

 

Ўзларини мусулмон деб атайдиган, аммо кофирлардан ҳам бадтар хавфли кимсалар бор. Зеро, динимиз- ни нотўғри талқин этишдан кўра хавфлироқ ҳеч нима

йўқ."

 

Мен дарвишни илиқ эчки сутидан ичишга, ширин анжир ва хурмодан тановул қилишга таклиф этдим, лекин у буларни одоб билан рад этди. Исмини сўраганимда исми Шамс Табризий эканини ва у Худо излаб кезган дарбадар дарвиш эканини айтди.

– Хўш, топдингми Уни? – сўрадим мен.

Дарвишнинг юзига соя тушгандай бўлди; у бош ирғитди.

га. – Албатта, У ҳамиша ва ҳамма ёқда мен билан бир-

Қози одоб сақлашни хаёлига ҳам келтирмасдан, ҳингиллаб кулди:

– Нима учун сиз дарвишлар ўз ҳаётингизни бу қадар мураккаблаштириб юборасиз, шуни ҳеч қачон тушунмаганман. Ҳамон Худо ҳамиша ва ҳамма ёқда сен билан бирга экан, нима учун дунё кезиб Уни излаб юрасан? 

Шамс бир зум бошини қуйи солди ва бир неча дақиқа жавоб қилмади. Кейин бошини кўтарди. Унинг чеҳраси сокин, овози бир текис эди:

– Чунки Уни фақат излаганлар топа оладилар.

– Бу сўз ўйини, – масхараомуз кулди қози. – Сен бизни бир умр бир ерда яшаб келаётганимиз учун Худони топа олмайсизлар, демоқчимисан? Бўлмаган гап. Ҳамма сенга ўхшаб жулдур кийимлар кийиб, дарбадар юриши шарт эканда.

Кулгу овозлари келди: одамлар шу зайл ўзларининг қози билан ҳамфикр эканликларини билдирардилар. Бу бахтсиз, заиф, ҳукмронлик лавозимидаги одамларга ёқишни истайдиган кишилар кулгуси эди."

 

 

 

Zebo 12-10-2019

Ажойиб асар! Мазза килдим.

Shahnoz Murodova 14-10-2019

Judayam yaxshi kitob ekan. Yaqinda uqidim.. Narxiyam yaxshi. Pochtadan keldi. Asaxiy book jamoasiga raxmat.

Оставить отзыв

Напоминание: HTML не работает !
    Плохо           Отлично