Миркарим Осим: Карвон йўлларида
Описание товара
Тарихий воқеаларни ўқувчи нигоҳида жонлантириб намоён этишнинг моҳир санъаткори бўлган Миркарим Осимнинг “Карвон йўлларида” қиссаси Темурийлардан кейинги даврларда ҳукмронлик қилган муҳташам Бухоро хони Абдуллахон давридаги сиёсий жараёнларни бадиий асар қалами ёрдамида ёритиб беради. Сиёсий майдон теграсида кечган қалтис ўйинлар, сарой ва ҳукумат кирдикорлари, яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги аёвсиз кураш ҳеч бир китобхоннинг эътиборидан четда қолиб кетмайди. Гўзаллиги боис барча хонлар ва элчилар орасида тилга тушган Заҳронинг аянчли қисмати сизни жунбушга келтирмасдан қолмайди. Сарой ва хонлар ҳаёти, унинг измига тушган ёки қайсидири нуқтаси билан боғланиб қолган инсонларнинг ҳаётлари бир текисда кечмаслиги ҳаммага аёндир. Шу сабабли тарихнинг яна бир саҳифасини ҳикоя қилувчи ушбу қисса сиз учун мароқли мутолаа қилинадиган асарлар қаторига киради, деган умиддамиз.
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Миркарим Осим: Карвон йўлларида
