Карим Баҳриев: Тоқат
- ISBN
- 978-9943-8788-9-1
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
- Количество страниц
- 240
Описание товара
Ҳар бир етук, элнинг суюкли шоирининг ижоди, ҳаёт йўли ўзига хос. Тақдир ёзуғидан қочиб бўлмайди. Бу борада фидойилик, жонкуярлик қилиш, ҳар ишга виждонан ёндашиш муҳим. Зотан, шоир ўз халқини севса, унинг дардини, оғирини енгил қилишга интилса, ёнади, гўзал-тирик ашъор битади. Бироқ унга тўсқинлик қиладиганлар, ҳар томонлама халал берадиганлар бор. Ҳийлагар ҳамкасблар, худбин шериклар, маҳмадона раҳбарлар ғоя бўлади. Хўш, чиркин муҳитга кўникиш, гаддорларга бўйин эгиш керакми?
Карим Баҳриевнинг мазкур китобидан жой олган шеърларнинг аксариятида халқнинг ўртанган, ёнган, куйган, изтиробга тўла ҳайқириқ-нидоси доим эшитилиб туради. Шунингдек, муҳаббат, меҳр-оқибат мавзусидаги фалсафий шеърлари ўкувчига, албатта, манзур бўлади. Зеро, «Ҳақнинг қулимиз, ҳақиқатнинг талабгоримиз» шиорини байроқ қилган муаллифнинг фалсафий мулоҳазалари узоқ йиллик кузатувлари силсиласидир. Бир гўзал китоб сизларга мунтазир, азизлар!
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Карим Баҳриев: Тоқат
