Исмоил Шомуродов: Қамал
- ISBN
- 978-9943-20-936-7
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Твердая
- Количество страниц
- 368
Описание товара
Романда XVI аср воқеалари қаламга олинади. Бир ойлик қамал. Қамалки, тарихни ўзгартирмоқчи бўлган хонларнинг аччиқ изтироби, надомати билан тугайдиган воқелик. Қамалки, ёвуз бир отанинг ўз қизини ўлимга маҳкум қилиб, ўша ҳукм ортидан бутун бир халқни, бир ҳудудни пароканда бўлишини томоша қилиши...
Абдуллахон даврида юз берган Тошкент қамалини тасвирлар экан, ёзувчи, муҳосарадан кўра кўпроқ одамлар руҳиятига урғу беради. Тарихий шахслар ортидаги иккинчи, учинчи эмас, ҳу-ув, нечанчидир ўринда турадиган оддий фуқаро Жонпўлат урушни тақдири деб билган навкар эмас, тарихни биз яратамиз, ўзгартирамиз, деган хонзода ҳам эмас. Ўзига берилган топшириқни бажаришга, бунинг учун жонидан кечишга, садоқатию сўзида собит хизматкорнинг муқаррар ўлимга бир неча бор рўбарў келиши китобхоннинг асарга сингиб кетишини, мутолаани сассиз давом эттиришини таъминлайди.
Гаровда қолдирилган Моҳимнинг Абдуллахон томонидан қайтариб юборилишини иснод дея қабул қилган ва ундан қутулиш учун қамал қилинажак шаҳарга жўнатган бадният отанинг, ўлимини илтижо билан сўраётган Моҳимнинг тасвири шу қадар маҳорат билан тасвирланадики, гўё тарихнинг қайсидир қора саҳифалари орасида маъсума хонзода гавдаланади. Жонпўлатнинг «Айрим туйғулардан сўнг яшаш гуноҳ... яшаш хиёнат», деган сўзлари қулоқларимиз остида жаранглагандай бўлади.
Характеристики
| ISBN |
978-9943-20-936-7 |
| Формат бумаги |
A5 |
| Тип обложки |
Твердая |
| Количество страниц |
368 |
| Год издания |
2022 |
| Издательство |
Янги Аср Авлоди
|
| Надпись |
Кириллица |
| Язык |
Узбекский |
Отзывы
Оставьте отзыв о товаре первым
Исмоил Шомуродов: Қамал
