Ушбу қўлланма "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" (ДТМ) томонидан турк тилидан бериладиган сертификатга қўйилган талаб ва шартлар асосида тайёрланган ва қуйидагилар учун
мўлжалланган:
абитуриентлар, мактаб ўқувчилари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари бакалавр, магистратура ва докторантурага киришга талабгорлар;
Турк тилидан Миллий сертификат ("CЕФР") ва "ТЙС" (Тüркçе Етерлик Сıнавı)
сертификатларига талабгорлар;
турк тили фани ўқитувчилари, репетиторлари ва турк тилига қизиқувчилар.
Шунингдек, мазкур қўлланма фойдаланувчиларга турк тилини ўзлаштириш жараёнида ўз билимларини текшириш, олган билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ушбу қўлланманинг устунлик томонлари:
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (ДТМ) томонидан турк тили бўйича "Миллий сертификат "га ("CЕФР"га) қўйилган талаблар ва "ТЙС" (Тüркçе Етерлик Сина) сертификатларнинг шартлари асосида тайёрланганлиги; Мавзулаштирилганлиги ва изчиллиги:
Мукаммаллик ва батафсиллик;
Кенг қамровлилик ва универсаллик